Янгиликлар - 18:48 · 24.01.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак тупроқ босиши оқибатида ҳалок бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красноселск туманида ўзбекистонлик мигрант тупроқ кўчиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Российская газета»

Маълум қилинишича, 22 январь куни соат 16:45 атрофида навбатчи бўлинмага Авангардная кўчаси, 14-уй, 1-болалар шифохонаси орқасидаги қурилиш майдончасида ишчи тупроқ остида қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Таъкидланишича, воқеа жойига етиб келган отряд ариқда тупроқни олиб ташлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик 36 ёшли эркакнинг жасадини аниқлаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан йиқилиб, оғир жароҳат олгани ва мамлакатда ўзбекистонлик эркак изоляторда осилган ҳолда топилгани маълум қилинган.