Янгиликлар - 12:41 · 24.01.2022Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлди — видео
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги омборхонада 24 январь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruzМаълум бўлишича, ҳодиса соат 09:58 атрофида туманнинг Бунёд кўчасида жойлашган омборхонада юзага келган. Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:04 да етиб борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, омборхонанинг тахминан 250 квадрат/метр майдондаги томи, шифт ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Аввалроқ Самарқанддаги 6 та кийим-кечак дўкони ёниб кетгани хабар қилинганди.