Янгиликлар - 17:44 · 24.01.2022

Хитой расмийлари ковид эпидемияси манбасини маълум қилди

Хитой расмийлари почта жўнатмалари коронавирус тарқалишининг манбаси бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «South China Morning Post»

Келтирилишича, расмийлар аҳолини ковид юқтириш хавфи юқори бўлган мамлакатлардан, шунингдек, маҳаллий тарқалган ҳудудлардан почта жўнатмаларини олишни тўхтатишга чақирган. Фуқароларга қабул қилинган посилкаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ўрамини бузмаслик ва жараёнда тиббий ниқобдан фойдаланиш тавсия этилган.

Таъкидланишича, 25 январдан бошлаб мамлакатда қишки Олимпиада ўтказилиши сабабли юборилаётган почталарни текшириш тартиби кучайтирилади. Ушбу чора-тадбирлар 13 март куни Пекиндаги Паралимпия ўйинлари тугагунига қадар амал қилади. Махсус хавфсизлик белгиси бўлмаган барча посилкалар жўнатувчиларга қайтарилади.

Аввалроқ олимлар «омикрон» штамининг яна бир келиб чиқиш версиясини эълон қилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг асосий ташувчилари ким эканини маълум қилганди.