Фотогалерея, Янгиликлар - 17:30 · 25.01.2022

Электр энергияси таъминотидан узилган Тошкент — суратларда

Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда 25 январь куни электр энергияси узилиши сабаб бир қатор фавқулодда вазиятлар юзага келгани хабар қилинганди. «Bugun.uz» мухбири «свет»сиз қолган ва қисман ичимлик суви танқислиги юзага келган Тошкентнинг айрим ҳудудларидан фоторепортаж тайёрлади.

Буюк Ипак йўли метро бекати яқинидаги ҳолат: иссик сув таъминотида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Электр токи йўқлиги туфайли ЙПХ ходимлари чорраҳаларда ҳайдовчилар учун свeтoфор вазифасини  ўтамоқда
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Тошкент метроси фаолиятини вақтинча тўхтатди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Буюк Ипай йўли–Олмазор метро йўналиши бўйлаб автобус йўлга қўйилди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фуқаролар хонадонлардаги ичимлик сувининг узилганлиги учун савдо дўконларидан кўп миқдорда ичимлик суви ҳарид қилмоқда. Хусусан, «Ўзсувтаъминот» республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келгани сабабли ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар кузатилганини маълум қилганди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Айрим супермаркетларда сув учун узун навбатлар юзага келди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Кафе ва ресторанлар вақтинча ёпиб қўйилди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Тошкент шаҳар ҳокимияти тадбиркорладан корхонасида ишлаётган xодимларга 15:00 дан жавоб бериб юборишини сўраган. Пойтахт кўчаларида аҳоли ҳар кунгидан зичроқ.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг қатор ҳудудларида электр энергиясида узулиш кузатилгани хабар қилинганди. Энергетика вазирлиги республика бўйлаб «свет» ўчаётганига изоҳ берган. Ушбу факқулодда вазият ортидан Тошкентда метро фаолияти тўхтаб қолди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати пойтахт аҳолисидан зарурат бўлмаганда автомобилдан фойдаланмаслик сўради.

Бундан ташқари, Тошкент аэропорти электрдаги узилишлар сабаб самолётларни қабул қилишни тўхтатди. «Uztelecom» матбуот котиби эса «Bugun.uz»га электрда узилишлар бўлган тақдирда заҳира қуввати бир неча соатга етишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мурожаат билан чиқиб, кузатилаётган электрдаги узилишлар жарроҳлик амалиётига хавф туғдирмаслигини қайд этди. Ички ишлар вазирлиги эса йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиниши, махсус траспорт воситаларига йўл бериш, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмасликка чақирган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда электрдаги узилиш сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комиссия тузилди.  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари бир-бирига қандай боғлангани бўйича маълумот берилди.

Bugun — LIVE