Фотогалерея, Янгиликлар - 21:32 · 25.01.2022

Шам ёруғида қолган Тошкент — суратларда

Энергетика вазирлиги 25 январь куни соат 19:30 ҳолатига кўра республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берганди. Унда хусусан, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Яккасарой, Яшнобод, Миробод ва Сергели туманида истеъмолчилар тармоққа улангани қайд этилган. «Bugun.uz» ҳали «свет» етиб бормаган, шам ёруғида қолган Тошкентнинг катта ҳудудларидан бири бўлган Чилонзор туманидан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Айрим хонадонларда фонар ва шам ёруғлари кўринади
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Чилонзор» метро бекати атрофидаги сотувчилар ва айрим кафелар шам ёруғида фаолиятларини давом эттирмоқда.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда 25 январь куни электр энергияси узилиши сабаб бир қатор фавқулодда вазиятлар юзага келгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Bugun.uz» манбасига кўра, Қозоғистон томони 21 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида узилиш бўлишини билган. «Агар бизга хабар берилганда, ўз энергия ҳалқамизни ишга туширган бўлардик», дейди манба.