Фотогалерея, Янгиликлар - 0:05 · 25.01.2022Ити билан югураётган бош вазир, Туркияда ёққан кучли қор, коронавирус чекловларига қарши намойишлар — 24 январь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «AP»Ҳиндистоннинг Шринагар шаҳрида Республика кунига тайёргарлик кўрилмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»Туркиянинг бир қатор ҳудудларида кучли қор ёғди. Анқарадаги қордан сўнг юрган кийиклар.
Фото: «PA»Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзининг ити билан югурмоқда.
Фото: «Getty Images»Хитой йирик пандаларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш маркази ходимлари 2021 йилда туғилган панда болаларини оммага намойиш қилди.
Фото: «TАСС»Новосибрск шаҳридаги кўп қаватли турар жой бинолари.
Фото: «Getty Images»Рэпер Канье Уэст ва актриса Жулия Фокс Париждаги модалар ҳафталигида кўриниш берди.
Фото: «PA»Англиядаги ҳайвонот боғида ҳайвонларни инвентаризациядан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Фото: «EPA»Жанубий Африкада браконьерлардан омон қолган каркидонларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Фото: «Getty Images»Истанбулда қор остида юк ташиётган киши.
Фото: «Getty Images»Бельгияда коронавирусга қарши тадбирлардан норозилар ўтказган намойишларда 239 киши ҳибсга олинди.