Ўзбекистон коррупция индексида 40 давлатдан ўзиб кетди

«Transparency International» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 25 январь куни 180 мамлакатда жамоатчилик томонидан давлат секторида коррупцияни қабул қилиш даражасини тақдим этадиган йиллик ҳисобот эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Рейтингга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 2 поғонага кўтарилиб, 2021 йили 28 балл билан 140 ўринни қайд этган. Дания, Янги Зеландия ва Финляндия энг кам коррупциялашган давлатлар деб топилган. Уларнинг ҳар бири 88 бални қўлга киритган.

Улардан кейин Сингапур, Швеция ва Норвегия (85) ўринни олган. Кейинги ўринларда Швейцария (84), Нидерландия (82) ва Люксембург (81) қайд этилган. Ундан кейин 80 балл билан 9-ўриндан 10-ўринга кўтарилган Германияни кўриш мумкин. Рўйхатнинг энг охирида Жанубий Судан (11 балл билан 180), Сомали (179) ва Сурия (178) жойлашган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 5 йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 балдан 2021 йилда 28 балгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилган.

Маълумот учун, сўровнома мустақил ташкилотлар томонидан ўтказилади. Ушбу маълумотларга асосланиб, дунё мамлакатлари 0 дан 100 балгача бўлган шкала бўйича баҳоланади. Ноль коррупциянинг энг юқори даражасини, юз эса энг паст даражасини билдиради. Ташкилот ҳисоботида сўровда қатнашган мамлакатларнинг учдан икки қисми «мутлақо тоза» деган маънони англатувчи минимал 50 бални тўплай олмагани ва уларда коррупция билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлиги айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш дастури ишга туширилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда коррупция шаклида талон-тoрож қилинган бюджет маблағлари миқдори очиқланганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео