Бухорода мадраса ҳудуди қўйхонага айлантирилгани айтилган хабарлар тарқалди

Бухоро шаҳридаги «Чор Минор» мадрасаси ҳудуди қўйхонага айлантирилгани айтилган видеохабар тарқалди. Вилоят Маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати ушбу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

Кадр: Facebook

Аниқланишича, мадраса ва унинг атроф ҳудуди айни пайтда тоза сақланаётгани, ҳеч қандай қўйхона ва қўйлар мавжуд эмаслиги ҳамда блогер томонидан бу жойнинг бугунги ҳолатига мутлақо тескари бўлган ёлғон маълумотлар тарқатилган.

Мадраса жойлашган Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини раисининг айтишича, у 2,5 йилдан буён шу маҳаллада ишлаб келмоқда ва шу даврда бу жойда қўйхона бўлмаган. Шу билан бирга, ҳудуднинг тозалиги ва тартибли сақланиши бўйича маҳаллада яшовчи фуқаро масъул этиб бириктирилгани маълум қилинган. Маҳалла раисининг сўзларини маҳаллий аҳоли ҳам тасдиқлаган.

Фото: Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси

«Блогерлардан улуғ аждодларимиздан бизгача етиб келган обидаларнинг нуфузига салбий таъсир этиши ва шу жойда яшовчи аҳолининг қадр-қимматини оёқости қилиши мумкин бўлган ҳақиқатга зид ҳабарларни тарқатмасликка ва бу йўналишда тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон қонунчилигида ҳар қандай асосланмаган маълумотни тарқатишга сабабчи бўлган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши белгиланган. Қонунчиликка амал қилинмай, асоссиз маълумотлар тарқатувчи шахсларнинг иши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади», дейилади муносабатда.

Шундан сўнг «Bugun.uz» қўшимча маълумот олиш учун Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати билан боғланди. Унга кўра, видеода акс этган ҳолат анча йиллар олдин содир бўлган. Аммо ҳозирда ҳудудда ҳеч қандай қўйхона ёки қўйлар мавжуд эмас.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди