Ўзбекистонда ер ва мол-мулк солиғидан имтиёз берилган юридик шахслар бир фоизлик солиқ тўлайди

Ўзбекистонда мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилган юридик шахслардан бу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш тартиби жорий этилади. Мазкур ўзгариш Молия вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилган солиқ тўловчилардан ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш тартибини жорий этиш белгиланган.

Молия вазирлиги бу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Лойиҳага мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бошлаб Солиқ кодексининг 483-моддасига, Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан юқоридаги икки солиқ турини тўлашдан озод қилинган юридик шахсларнинг ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизини тўлаши бўйича тартиб киритилмоқда.

Қонун лойиҳасини қабул қилишдан мақсад кадастр органларида кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларининг, шунингдек, мол-мулк ва ер солиғидан тўлиқ имтиёз берилган, кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаган айрим юридик шахсларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистонда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 5787 та корхонага жами 581,5 миллиард сўмлик, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича эса 2439 та корхонага жами 433,5 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилган эди. Аммо янги ўрнатилган тартибга кўра, солиқ тўловчиларнинг тўлов суммаси камайиш ўрнига кўпайиши прогноз қилинганди. Яъни ўзгаришлардан кейин 41 минг юридик шахсда солиқ мажбуриятлари ошиши кутилаётгани хабар қилинган.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 17 январь куни ташкил этилган матбуот анжуманида «бой ва даромадли маҳаллий компаниялар», хусусан, «Artel» компанияси нега солиқ имтиёзларидан фойдаланиши, уларнинг юки иқтисодиётда қандай тақсимланиши ҳақида гапириб, имтиёз эгаларига тегишли барча маълумотларни очиқ айта олмаслигини билдирган. У ушбу гапларини солиқ сири важи билан изоҳлаган.

«Бу юк ҳеч кимнинг зиммасида эмас. Давлат ўзининг фискал-молия сиёсатини амалга оширмоқда. Қайсидир соҳаларни ривожлантириш керак, шу туфайли у ёки бу соҳаларга солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Агар бу имтиёз берилган соҳаларни яшириб, беркитсак, бизни айбдор қилишингиз мумкин эди. Лекин биз имтиёз эгаларини очиқ эълон қиляпмиз», — деган Шерзод Кудбиев.

Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди
Янгиликлар13:18 | 1.2.23
Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

Муҳим хабарлар

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

20:21 · 31.01.2023