Янгиликлар - 14:20 · 28.01.2022

Андижонда «Nexia-3» каналга тушиб кетди — фото

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 28 январь куни ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia-3» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 04:07 да туманнинг Янги Ваҳим маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва кўчадан ўтган каналга тушиб кетган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Ҳодиса жойига туман ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари етиб борган ва махсус техника ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган. Оқибатда жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида юк машинаси каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.