Янгиликлар - 21:09 · 28.01.2022

Бугун оқшоми. Қизини айиқ қафасига ташлаган она, Ўзбекистон ИЭСидаги қисқа туташув ҳамда АҚШга жавоб қайтарган Рамзан Қодиров

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Қашқадарёнинг баъзи аҳолиси электрсиз қолди.

Фото: «Bugun.uz»

Кучли шамол эсиши оқибатида Қашқадарё вилоятинг айрим ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр энергияси вақтинчалик тармоқдан ажратилган. Кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг энергия қайта тармоққа уланади.

Ва ниҳоят барча ҳудудларда газ қайта тикланди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 28 январь куни табиий газ етказиб бериш тўлиқ тикланди. Соат 11:00 ҳолатига кўра, газ етказиб бериш кўрсаткичи барча ҳудудларда 100 фоизни кўрсатмоқда. Юнусобод ва Олмазор туманларининг икки маҳалласида соат 16:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистонга ташриф буйириш учун энг қулай мавсум — баҳор.

Фото: «Bugun.uz»

Буюк Британиянинг «The Times» журнали Ўзбекистонга баҳор фаслида ташриф буюришни саёҳатчиларга маслаҳат берди. Бу мавсумда ўртача ҳарорат 20 даражани ташкил қилади ва бу келган сайёҳларнинг бемалол, толиқмай айланишлари учун энг қулай вақт.

Ўзбекистон ИЭСидаги қисқа туташув, Қозоғистоннинг блэкаутига сабаб қилиб кўрсатилди

Фото: Google Images

«Ўзбекистонда 2022 йил 25 январь куни соат 10:59 (Тошкент вақти билан)да Сирдарё ИЭСида қисқа туташув туфайли 6 та энергоблок ўчирилди, 1500 мегаваттдан ортиқ умумий ишлаб чиқариш қуввати йўқотилди. Натижада электр қуввати тақчиллиги кузатилди. Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр қуввати тақчиллиги Қозоғистон энергетика тизимидан рухсатсиз электр энергиясини узиб қўйишга олиб келди. Натижада 500 киловольтлик транзит учун қувват кўтарилиб, унинг ортиқча юкланиши кузатилди».

Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизини айиқлар қафасига ташлади

Маълум қилинишича, қафасдаги Кавказ қўнғир айиғи ётган ҳолда қизни темир панжарадан улоқтирган аёлнинг ҳаракатига эргашган. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамай, аёлни тўхтатишнинг иложи бўлмаган ва у болани йиртқичнинг олдига ташлаган.

Сўнг айиқ секин зовурга тушиб, қизга яқинлашган, уни ҳидлагач эса узоқлашган. Ҳайвонот боғи бўлими ходимлари тезда ҳаракат қилиб, айиқни бошқа жойга жалб қила бошлаган, шундан сўнг қиз қутқарилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат сабабларини ўрганмоқда, бола шифокорлар назоратида. Тошкент ҳайвонот боғи қизга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча харажатларни ўз зиммасига олади ва унинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Ўзбекистонда букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи бир қатор сайтларга кириш чеклаб қўйилди.
  • Президент айрим ўқитувчиларни танқид қилди.
  • Президент мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди-батафсил;

Хўш, оламда нима гап?

«Путин уруш қимматга тушиши мумкинлигини ҳисобга олиши керак» — иқтисодчи Сергей Гуриев.

Фото: «Секрет Фирмы»

Россиялик иқтисодчи Сергей Гуриев Украина атрофидаги воқеалар ҳақида фикр билдириб, Владимир Путин бунинг оқибатларини ҳисобга олиши кераклигини таъкидлади. «Sciences Po» сиёсий фанлар мактаби профессорининг бу бўйича фикрлари «Financial Times» нашрида эълон қилинди. «Bugun.uz» ушбу мақоланинг таржимаси ва қисқа мазмунини тақдим этади.

Жаҳоннинг бошқа хабарлари пунктларда:

  • Рамзан Қодиров АҚШ томонидан қўйилаётган айбловларга жавоб берди.
  • Қирғиз–тожик чегарасида отишма содир бўлди — батафсил.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.