Янгиликлар - 20:31 · 28.01.2022

«Forbes» Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш керак бўлган манзиллар қаторига киритди

«Forbes» 2022 йилда саёҳат қилиш керак бўлган 50 та манзилни эълон қилиб, улар қаторига Ўзбекистонни ҳам киритди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Республиканинг ажойиб инфратузилмаси саёҳатчиларга Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага — Буюк ипак йўлидаги тўхташ жойларига бемалол саёҳат қилишга имкон беради.

«Учта шаҳар тезюрар поездлар билан, Хива эса Бухоро билан совет давридан қолган поезд орқали боғланган, агар совет буюмларига қизиқсангиз, бу сиз учун қизиқарли бўлади», дейилади хабарда.

Шунингдек, маршрутдаги ҳар бир шаҳар (Тошкентдан ташқари) UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани, Хиванинг эски шаҳарчаси — Ичан қалъа ўзбек шаҳарлари орасида биринчи бўлиб маданий обидалар рўйхатидан жой олгани алоҳида қайд этилган. Бухородаги кўплаб қадимий мадрасаларга ташриф буюришни унутмаслик, Бухоро Аркини зиёрат қилиш ва савдо гумбазларидан эсдалик совғалари харид қилиш тавсия қилинган. Самарқанд ўзининг Регистон майдони билан ҳайратда қолдириши таъкидланган.

Тошкентда эса қўзи гўшти ва палов истеъмол қилиш зарурлиги таъкидланган. Hyatt Regency Tashkent соф ҳашамат намунаси экани, нонушта учун глобалист сифатида бепул «швед столи» ёзилиши алоҳида қайд этилган. 3-тоифали меҳмонхона сифатида, қандай мавсум бўлишидан қатъий назар стандарт хона учун бир суткалик нарх 9000 дан 15 000 World of Hyatt балга тўғри келиши айтилган.