Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ етказиб бериш тўлиқ тикланди
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 28 январь куни табиий газ етказиб бериш тўлиқ тикланди. Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Фото: «Bugun.uz»
Хабар қилинишича, ҳудудлардаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ таъминоти тикланган. Шунингдек, қуйида соат 11:00 ҳолатига кўра, газ етказиб бериш кўрсаткичи эълон қилинган:
Қорақалпоғистон — 100 фоиз;
Андижон вилояти — 100 фоиз;
Бухоро вилояти — 100 фоиз;
Жиззах вилояти — 100 фоиз;
Қашқадарё вилояти — 100 фоиз;
Навоий вилояти — 100 фоиз;
Наманган вилояти — 100 фоиз;
Самарқанд вилояти — 100 фоиз;
Сурхондарё вилояти — 100 фоиз;
Сирдарё вилояти — 100 фоиз;
Тошкент вилояти — 100 фоиз;
Фарғона вилояти — 100 фоиз;
Хоразм вилояти — 100 фоиз;
Тошкент шаҳри — 100 фоиз.
Маълумот учун, соат 16:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб Юнусобод ва Олмазор туманларининг 2 маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ газ босими нисбатан паст бўлган ҳудудлар рўйхати эълон қилинганди.