Қашқадарёда кучли шамол электр узатиш тармоқларига жиддий зарар етказди — видео
Қашқадарё вилоятида эсган кучли шамол электр узатиш тармоқларига жиддий зарар етказгани маълум қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик томонидан эълон қилинган видеода Ғузор туманида шамолдан шикастланган 110 киловаттли устун тасвирланган. Ҳодиса 28 январь куни содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёнинг айрим ҳудудлари кучли шамол сабабли электрсиз қолгани ҳақида хабар берилганди. Самарқанд шаҳрида 16 январь куни кучли шамол оқибатида уйлардан бирининг томи учиб кетганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди