Кучли шамол кузатилаётгани сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Таъкидланишича, шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр энергия вақтинчалик тармоқдан ажратилган. Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг энергия қайта тармоққа уланади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда электр таъминоти қачон тўлиқ тикланиши айтилганди. Унга кўра, Қашқадарё вилоятида ҳам узоқ муддатли узилишдан сўнг 27 январь соат 16:00 таъминот 100 фоиз тикланган.