Янгиликлар - 20:27 · 28.01.2022

Украина чегарасида тўпланган Россия қўшинлари харитаси эълон қилинди — фото

Американинг урушни ўрганиш институти Украина чегарасида тўпланган рус қўшинларининг харитасини ва бу бўйича олиб борган тадқиқотини эълон қилди.

Фото: «Telegraf»

Маълум қилинишича, Россия яқин ҳафта ёки ой ичида Украинага қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш учун шароит яратмоқда. Қўшинлар чегаралар яқинида тўпланган, улар қисқа вақт ичида ҳужум бошлашга тайёр. Шу билан бирга, америкалик мутахассислар харита Россия босқинининг эҳтимолини башорат қилиш ёки баҳолаш учун мўлжалланмаганини айтган.

Фото: Institute for the Study of War

Тадқиқотчилар 2 та харита тузган, улардан бири Украина атрофидаги қўшинлар ҳақида, иккинчиси эса Беларусдаги рус қўшинлари ҳақида маълумот беради. Харитага кўра, Россия чегарага қуйидаги қўшинларни жойлаган:

  • Узоқ Шарқдан Беларусга камида 10 та батальон-тактик гуруҳлар (БТГ);
  • Ельняда 7 та;
  • Курскда 2 та;
  • Воронеж ва Белгородда 12 та;
  • Ростовда камида 12 та;
  • Ишғол қилинган Қримдаги 11-12 та;
  • Молдованинг босиб олинган қисмидаги 3 та;
  • Погоноводаги 5 та батальон-тактик гуруҳлар.

Таъкидланишича, умимий ҳисобда Украина атрофида 63 га яқин баталон-тактик гуруҳ мавжуд. Шу билан бирга, Россия қўшинлари Беларусда «Иттифоқ-бардошлик–2022» машқларини ўтказиш учун қолмоқда. Айни пайтда камида 10 батьалон тактик гуруҳ мавжудлиги, улар Беларусда ёки Россиянинг ғарбий қисмида Украина яқинида жойлашган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Фото: Institute for the Study of War

Россия қўшинлари Беларуснинг қуйидаги шаҳарларига етиб келган:

  • Брест;
  • Барановичи;
  • Асиповичи;
  • Речица;
  • Ельск;
  • Козенки;
  • Гомель.

Аввалроқ NATO Россия 3 давлатдан қўшинларини олиб чиқиши кераклигини таъкидлаганди. Шунингдек,  Россия Украина билан чегарага десантчиларни жойлаштиргани сурати намойиш қилинган.