Янгиликлар - 7:02 · 29.01.2022

Ўзбекистонда 29 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 29 январь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–4 даража илиқ, кундузи 4–6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси ва кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ–2 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушади. Қор кўчиш ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.