Фарғонада «Тrailblazer» билан тўқнашган «Spark» ёниб кетди

Фарғона шаҳрида 28 январь куни «Тrailblazer» билан тўқнашган «Spark»да ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, соат 23:05 да Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида 1991 йилда туғилган Р.А. «Тrailblazer»ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1996 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «Spark» билан тўқнашган.

Оқибатда «Spark» автомобилининг олд қисмида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи С.А. чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан Фарғона шаҳар шифохонасига ётқизилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўл қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Навоийда «Cobalt» билан тўқнашган «Spark» ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда «Nexia» қисқа туташув оқибатида ёниб кетган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди