Янгиликлар - 13:07 · 29.01.2022

Ўзбекистонда 2021 йилда ҳаво йўллари орқали қанча йўловчи ташилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йил давомида ҳаво йўллари орқали 3 миллион нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» орқали 3 миллион йўловчи ташилган. Кўрсаткич 2020 йил билан солиштирилганда 3,5 бараварга ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳаво транспортида ташилган йўловчилар сони 2 миллион 101,4 минг кишини ташкил этганди. Шунингдек, Тошкент метросида 9 ой давомида 68,8 миллион йўловчи ташилгани хабар қилинган.