Янгиликлар - 12:04 · 29.01.2022

Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчиларнинг айримларига компенсация тўлаб берилади

Президентнинг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 1 мартдан компенсация тўлови уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадагиларга тўлаб борилади. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ижтимоий нафақа олувчиларга компенсация тўлови жорий этилади. Уларга ҳар ой пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоиз миқдорида компенсация тўланади.

Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчиларга ҳар ойда пенсия ҳисоблашнинг 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. Бунда ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Аввалроқ жамғарма Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдорини маълум қилганди. Шунингдек, пенсия бўйича маълумот берадиган Telegram бот ишга туширилгани хабар қилинган.

Bugun — LIVE