Янгиликлар - 10:22 · 29.01.2022

ССВ айиқ қафасига ташлаб юборилган қизнинг соғлиғи бўйича маълумот берди

Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизини айиқлар қафасига ташлагани маълум қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати қизнинг соғлиғи бўйича маълумот берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 атрофида шифохонага олиб келинган.

Жабрланувчи шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган. У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.