Тошкентда аёл боласини нега айиқ қафасига ташлаб юборгани айтилди

Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизни айиқлар қафасига ташлагани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қизига нисбатан жиноят содир этган аёл ҳақида маълумот берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи, фуқаро З.А. экани, фуқаро З.Т. ҳозирга қадар ўз отаси — фуқаро Ю.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келгани аниқланган.

Суҳбат давомида фуқаро З.Т. пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган, айни вақтда Россия давлатига кетган фуқаро Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

Фуқаро З.Т. оиласи билан муқаддам Сергели туманидаги Янги Бунёдобод маҳалласида ижарада яшаган. Ажрим арафасида мазкур оиладаги ҳолат МФЙ раиси ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан кўп бора ўрганилган, оилани яраштириш чоралари кўрилган.

Фуқаро З.Т. 2021 йилда «Аёллар дафтари»га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағи ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Ҳозирда ҳодисадан жабрланган қизга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Bugun.uz» мухбири ҳам воқеа жойига бориб, аслида ҳолат қандай содир бўлгани борасида зоопаркнинг йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромовдан изоҳ олган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди