Аввалроқ Навоийда қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл суд қилинганди. Шунингдек, Фарғонада аёлни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган 2 фуқаро ушланган.
ДХХ Самарқандда фуқароларни Америкага ноқонуний юбормоқчи бўлган эркакни ушлади — видео
У 60 минг доллар олган вақтида қўлга олинган
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўтказилган тезкор тадбир давомида маҳаллий фуқароларни Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юборилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи 1990 йилда туғилган эркак 3 нафар фуқарони Ўзбекистон–Россия–Туркия–БАА–Буюк Британия–Мексика–АҚШ йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш учун ҳар биридан 20 минг доллар талаб қилиб, жами 60 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқароларга йўлга чиқишдан аввал уларнинг ҳар бири ПЗР тест маълумотномасига ва ҳисобида 5 минг доллар бўлган VISA-картага эга бўлиши кераклиги тушунтирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарнинг хорижий давлатлардаги жиноий алоқаларига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.