Тошкентда бетон устунга урилган «Nexia-3» ҳайдовчиси вафот этди
Тошкент шаҳри Олмазор туманида 31 январь куни бетон устунга урилган «Nexia-3» ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 03:45 да 102 тизимига ЙТҲ бўйича хабар келиб тушган. Унда шу куни соат 02:20 да Мухбир кўчасида ҳайдовчи — 1998 йилда туғилган У.Ф. «Nexia-3» русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.
Оқибатда ҳайдовчи олинган тан жарохатлари сабаб ТТА-2 клиникасига олиб кетилган ва ўша ерда вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Фарғонада «Laсetti» уриб юборган велосипедчи вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Cobalt» бетон тўсиққа урилган.