Андижонда машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

Андижонда «Lacetti» русумли машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли дрифтлар қилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалган ва жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилган.

Натижада «Lacetti» русумли автомобилнинг 1999 йилда туғилган ҳайдовчиси М.Х.га нисбатан транспорт воситасига рухсат этилмаган мослама ўрнатгани ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатлангани бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Аввалроқ Самарқанд туманида «Nexia» русумли машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида машинасида дрифт қилиб, видеога олган ҳайдовчиларга чора кўрилганди.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди