«Бугундан тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилди» — ССВ

Соғлиқни сақлаш тизимида 1 февралдан ортиқча қоғозбозликка қарши қатор ўзгартиришлар кучга кирди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, бирламчи тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш вақти турли журнал ва ҳисоботларни тўлдириш билан боғлиқ ортиқча жараёнларга сарфланмоқда. Оқибатда шифокорлар қабулида узундан-узоқ навбат юзага келиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти чекланган.

Қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз деган хулосага келган.

Хусусан, аҳоли кўп мурожаат қилган ҳолларда қабул бўлими ҳамширасининг «Амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали»ни тўлдириши жуда кўп вақт йўқотилишига, бу билан одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур эди.

Таъкидланишича, «Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали»га нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни «Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади» деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт бўлган.

Шу каби ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланка эса 14 тагача қисқартирилди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди. «Шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда «Лицензиялаш»да қоғоз бланкалар учун 13 миллиард сўм сарфлангани маълум қилинганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади