Жиззахда фойдаланишга топширилмаган кутубхонада ёнғин содир бўлди

Жиззах вилояти Зомин шаҳрида 1 февраль куни ҳали фойдаланишга топширилмаган кутубхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум бўлишича, соат 15:15 да вилоят ФВБ Тезкор бошқарув марказига кутубхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маъумот келиб тушган. Дарҳол ёнғин жойига туман ФВБнинг 2 та қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Бўлинмалар ёнғин жойига соат 15:20 да етиб борган. Тезкор ҳаракатлар натижасида 15:41 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Аниқланишича, фойдаланишга топширилмаган бино ичида китоблар бўлмаган. Ёнғин оқибатида 25 квадрат метр майдонда ички чегараловчи конструкциялар ҳамда девор қопламалари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Қува туманида 1 февраль куни бозорда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди