Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида неча сўмлик электр энергияси ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 17 та электр подстанциясининг қуввати 1568 МВАга оширилиши ва Ўзбекистон Қирғизистонга қайтариб бериш шарти билан электр энергияси етказиб бериши маълум қилинган.
Ўзбекистон Тожикистондан энг кўп электр энергияси сотиб олган давлатлардан бири бўлди
Тожикистон хорижга 2021 йилда 2020 йилга нисбатан кўпроқ электр энергияси сотди. Бу ҳақда республика энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жумага таяниб, «Sputnik» хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакат 2021 йилда қарийб 2,5 миллиард киловатт/соат электр энергияси экспорт қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 900 миллион киловатт/соатдан ортиқни ташкил этган.
Қайд этилишича, ушбу ресурснинг асосий қисми Ўзбекистон ва Афғонистонга тўғри келган. Хусусан, Афғонистон 1 миллиард киловатт/соатдан ортиқ электр энергияси учун қарийб 55 миллион доллар тўлаган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Тожикистондан бироз камроқ электр энергияси олган. 2021 йилда мамлакатга етказиб берилган электр энергияси 1 миллиард киловатт/соатга етган. Харид қилинган товар учун 23 миллион доллардан ортиқ пул тўланган.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон электр энергияси ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширган. 2021 йилда ишлаб чиқарилган ресурслар даражаси 20 миллиард киловатт/соатдан ошган. Бу 2020 йилга нисбатан 4,3 фоизга кўп. Республика энергетика инфратузилмасини таъмирлашда ҳам юқори натижага эришган.