11:34 | 01.02.22 171
Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Статистика қўмитаси бу бўйича Bugun.uz’га хабар берди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га 2022 йил январь ойида марказий ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисида маълумот берди.

Маълум бўлишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида ва энг арзони Наманган вилоятида сотилади. Шунингдек, қуйида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари эълон қилинган:
- Қорақалпоғистон — 15 700 сўм;
- Андижон вилояти — 18 400 сўм;
- Бухоро вилояти — 21 300 сўм;
- Жиззах вилояти — 19 000 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;
- Навоий вилояти — 15 300 сўм;
- Наманган вилояти — 15 000 сўм;
- Самарқанд вилояти — 20 300 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 19 600 сўм;
- Сирдарё вилояти — 16 700 сўм;
- Тошкент вилояти – 20 500 сўм;
- Фарғона вилояти — 17 000 сўм;
- Хоразм вилояти — 19 400 сўм;
- Тошкент шаҳри — 24 800 сўм.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ — 2021 йилнинг сентябрь ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганди.