Туркманистонда ўқувчилардан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг портрети учун пул йиғилди

Туркманистонда давлат ва бюджет муассасаларида, жумладан, мактаб ва олий ўқув юртларида президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг портретлари янгиланди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Varlamov.ru»

Маълум қилинишича, ҳар йилнинг охирида босмахоналарда давлат раҳбарининг портретлари чоп этилади, унда президент янги соч турмак ва янги костюмда тасвирланади. Дастлаб портретлар вилоятларнинг маданият бўлимларига юборилади, у ердан савдо нуқталарига ёки муассаса, ташкилотларга тарқатилади.

Мактабларда портретлар бинога кираверишда, мажлислар залида ва ҳар бир синфда осиб қўйилиши шарт. Мактабнинг асосий кириш жойида президент портрети деворга осилган туркман гиламига ўхшаб бўялган фанерга ёпиштирилади. У портрет каби зарҳал рамкада ҳам бўлиши керак. «Гилам»нинг ён томонларида мадҳия ва қасамёд матни, байроқ ва герб тасвирланган. Портрет ёнида танафффус бўлганида қўнғироқ чалувчи ўқувчи навбатчилик қилади.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Таъкидланишича, йиғилишларда давлат раҳбарига ҳисобот берадиган Бош вазир ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг кабинетларида ҳам президент портрети туради.

Фото: «Хроника Туркменистана»
Фото: «Хроника Туркменистана»

Ашхободнинг Чўғонли шаҳрида жойлашган 54-мактаб ўқувчиларидан портрет учун икки манат (6 минг сўм)дан пул йиғиб олинган. Унинг нархи қоғознинг ўлчамига, сифатига, рамка қўйилишига боғлиқ. Синф раҳбарлари мавжуд рамкадан фойдаланиб, рамкасиз портретни 10–15 манатга (31–46 минг сўм)сотиб олади.

Қайд этилишича, мактабдаги бир синфда 25–30 ўқувчи ўқийди. Ота-оналар бу анъанага хайрихоҳ, аммо улар икки манатни жуда кўплигини, синфдан ташқари портретларни ҳисобга олса ҳам, ўқувчилардан зарур бўлганидан 4–5 баравар кўп пул олинишини айтган.

Лебап вилоятидаги қишлоқ мактабларида ўқувчилардан 5 манатдан (15 минг сўм) йиғилган. Портретлар учун университет талабаларидан 30–50 манатдан  ( 93–154 минг сўм) олинган. Ректорат буни портрет атрофидаги жойни бадиий тартибга солиш зарурлиги билан изоҳлаган. У гилам, бахмал парда ва байроқларни ўз ичига олади.

Аввалроқ Туркманистонда ўқитувчиларнинг президент шеърини қай даражада билиши текширилганди. Шунингдек, Туркманистон президенти қурилиш объектларига талабаларни жалб қилишни буюрганди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади