ДСҚ 15 мингдан ортиқ чек учун ҳисобланган кешбэк суммасини бекор қилди

Давлат солиқ қўмитаси 15 минг 900 та чек учун ҳисобланган кешбэк суммасини бекор қилди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Қўмита ҳозиргача кешбэк учун рўйхатдан ўтказилган чекларни таҳлил қилган. Текширувларда айрим техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) ходимлари кешбэкка эга бўлиш мақсадида ўзгалар томонидан амалга оширилган харид чекларини ўз номидан рўйхатдан ўтказгани аниқланган.
Жумладан, 3 нафар ТХКМ ходими томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 миллиард сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган. Унга кўра, ТХКМ ходимлари:

  • Қ.Н. томонидан 178 та тадбиркорнинг 5,8 миллиард сўмлик (жами 7 минг 524 та чек);
  • Қ.А. томонидан 80 та тадбиркорнинг 4,6 миллиард сўмлик (жами 5 минг 206 та чек);
  • Р.Ф. томонидан 23 та тадбиркорнинг 0,6 миллиард сўмлик (3 минг 131 та) чеки «Солиқ» мобил иловасида QR-код орқали рўйхатдан ўтказилган.

Маълумот учун, техник хизмат кўрсатиш марказлари тадбиркорларга онлайн назорат касса машиналарини ёки виртуал кассани сотадиган ва уларга доимий техник хизмат кўрсатиб борадиган ташкилот хисобланади.

Қўмита матбуот хизматининг қайд этишича, «Солиқ» мобил иловасида юқоридаги шахслар томонидан харидни амалга оширмасдан, рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинади. Шунингдек, қўмита кешбэк амалиёти тўғри қўлланишини доимий назорат қилиб боришини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларидаги харид учун берилган онлайн назорат-касса техникаси QR-кодли чекини «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоизли кешбэк бериш амалиёти жорий этилган.

1 январдан 1 февралгача 32 миллион 755 минг 242 та (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 миллион 134 минг 987 та кўп яъни 191 фоизга ошган) харид чеки онлайн назорат-касса техникаси орқали чоп этилган бўлиб, шундан 1 миллион 482 минг 563 тасига мобил илова орқали 19,4 миллиард сўмлик кешбэк ҳисобланган.

Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев кешбэклар тизими орқали баъзи дўконлар кассирлари ҳаридорлар кешбэкларини «олиб қўяётганини» маълум қилганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото