Ўзбекистонда россиялик блогер дрон сабабли ҳибсга олинди — видео

Россиялик саёҳатчи-блогер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан Новосибирскка уча олмади. Бу ҳақда «Вести Новосибирск» хабар берди.

Фото: «Комсомольская Правда в Новосибирске»

Маълум қилинишича, Новосибирск фуқароси Бухорода чегара назоратидан ўтаётганда буюмлари орасидан дрон топилгани сабабли қўлга олинган.

Максим Лимарнинг айтишича, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, оғирлиги 250 граммдан ортиқ бўлган квадрокоптерлар мажбурий рўйхатга олиниши керак. Бироқ саёҳатчининг техникаси бор-йўғи 249 граммни ташкил этган (буни ишлаб чиқарувчи томонидан дрон ҳақидаги хусусиятлар ёзилган ҳужжат ҳам тасдиқлайди) ва шунинг учун у бу қоидага бўйсунмаслиги керак бўлган.

Қайд этилишича, шунга қарамай, квадрокоптер мусодара қилинган, блогернинг эса паспорти олиб қўйилиб, уй қамоғига олинган. Блогернинг сўзларига кўра, унга мақоми ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, ҳуқуқлари тушунтирилмаган, шунингдек, у рус тилини ўртача биладиган адвокат билан таъминланган.

«Мен Ўзбекистонга мамлакат бўйлаб сайр қилиш ҳамда маҳаллий гўзалликларни томоша қилиш учун бордим. Божхона назоратидан ўтдим, барча жиҳозлар қўл юкимда эди. Мендан сумкамда нима борлигини сўрашди. Фото ва видео ускунаси борлигини айтдим. Рухсат беришди, ҳаммаси шу. Кетиш куни эса рўйхатдан ўтдим, кейин юкимни рўйхатдан ўтказдим. Божхона назоратидан ўтиб, паспорт назоратига бордим, ўша ерда муҳр қўйишди. Шундан кейин ходим келиб, ортга қайтишимни сўради. Ҳаммасини очинг дейишди, очдим. Дронни кўришганларида тез югура бошлашди ва мени бошлиқнинг кабинетига олиб боришди», — дейди блогер айбланаётган моддага кўра, уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини таъкидлаган ҳолда.

Таъкидланишича, олдинда блогернинг қонунни бузган ёки бузмаганини кўрсатадиган экспертиза бор.

Аввалроқ Сурхондарёда блогер оиласига таҳдид бўлгани айтилганди. Шунингдек, Фарғонада блогер заҳарланиб, вафот этгани бўйча қўшимча маълумот берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди