Россиялик блогернинг Бухоро аэропортида ҳибсга олиниши билан боғлиқ қўшимча маълумот берилди

Россиялик блогер М.В.Лимарнинг Бухоро аэропортида ҳибсга олиниши билан боғлиқ қўшимча маълумот берилди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Комсомольская правда в Новосибирске»

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг таъкидлашича, учувчисиз учиш аппаратининг оғирлиги 250 граммдан ошмаган ҳолда, қурилма фото ва видео ускуналар билан жиҳозланган бўлса, уни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан фойдаланиш учун рухсат талаб этилмайдиган учувчисиз учиш аппаратлари қаторидан чиқаради.

«Россия фуқароси М.В.Лимар учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини нотўғри талқин қилган», дейилади хабарда.

Унинг айтишича, «мамлакат қонунчилигида квадрокоптерлар 250 граммдан ортиғи мажбурий рўйхатга олиниши шарт. Бироқ саёҳатчининг техникаси атиги 249 грамм (бу ишлаб чиқарувчи томонидан дроннинг ўзида чоп этилган хусусиятлар билан тасдиқланади)».

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан, ўйинчоқ модел деганда, автоном парвозни бошқариш ва навигация функциясига эга бўлмаган, фото ва видео жиҳозлар билан жиҳозланмаган, вазни 250 граммдан ошмайдиган учувчисиз учиш аппарати тушунилади.

Чет эллик сайёҳлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан талаб ортиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорига 2018 йилда тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат беришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутади.

Шунингдек, хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» миллий агентлигининг илтимосномалари асосида ҳам рухсат бериш инобатга олинади.

«Бундай рухсатномаларни беришнинг соддалаштирилган тартиби, хорижий фуқаро юқорида кўрсатган вазирлик ёки идоралардан бирига ёки Ўзавиация агентлигининг https://bla.uzcaa.uz/ электрон платформаси орқали расмий мурожаатини учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсат олишини кўзда тутади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиялик саёҳатчи-блогер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан Новосибирскка уча олмагани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухоро вилояти Божхона боқшармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан муносабат билдирганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди