Шавкат Мирзиёев Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди — видео

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида  XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бўлиб ўтган.

Маросим бадиий дастури ХХР раиси Сиз Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Инсоният умумий тақдири ҳамжамияти» концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнг Миллатлар паради бўлиб ўтган. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан, Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрган. Ўйинларда мамлакатдан қатанашаётган тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон давлат байроғини тантанали кўтариб ўтган. Ёрқин спорт байрами авжида Олимпия олови ёқилган. Маросим байрамона мушакбозлик билан якунланган.

Маълумот ўрнида, 4–20 февраль кунлари ўтказиладиган Олимпия мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 95 мамлакатдиан 4 мингдан зиёд спортчи курашади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюргани хабар берилганди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди