Қаршида 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2022 йилнинг 29 январь куни 1999 йилда туғилган 23 ёшли О.Сафаров уйнинг 4-қаватидан пастга йиқилиб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум қилинишича, марҳум йигитни таниганлар ва унинг яқинлари воқеа уюштирилганини айтмоқда. Аммо йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳам тахминлар йўқ эмас. Маълумотларга кўра, марҳум йигит бу ерда расман никоҳ қурмаган аёл билан бирга ижарада яшаб келган.

«Яқин қўшниларининг айтишича, воқеадан аввал дўстим яшаган уйда жанжал содир бўлган. Ҳар хил овозлар эшитилган. Лекин дўстимнинг ўз жонига қасд қилганига ишонмайман», — дейди марҳумнинг яқин дўсти Ш.Қаюмов.

Айни пайтда марҳум йиқилган жойга тош тўкиб қўйилган. У билан бирга яшаган аёл эса бу уйда яшамаяпти. Марҳумнинг онаси Дилноза Тошеванинг айтишича, воқеага ўғли билан яшаб келган аёл ҳам сабабчи.

«У ўғлимнинг бошини айлантириб олганди. Ҳаттоки, яқинда туғилган боласининг ҳам отаси ўғлим эканини айтди. Аммо бу ёлғон. Аёл бир вақтнинг ўзида нафақат ўғлим билан, балки бошқа эркаклар билан ҳам учрашиб юрган» , — дейди Дилноза Тошева.

Шодлик маҳалласи раиси Асадулла Имомовнинг айтишича, марҳум йигит билан ижарада яшаб келган аёл воқеа содир бўлган вақтда маст ҳолатда бўлган. Раиснинг қўшимча қилишича, айни пайтда ҳолатни Қарши шаҳар прокуратураси ўрганмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қурилишда ишлаётган уста бинонинг томидан йиқилиб, вафот этганди. Шунингдек, Юридик университет талабаси ўзи яшаб ишлаган қурилиш объектида вафот этгани маълум қилинганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади