«Толибон» гиёҳвандларни қандай даволаши кўрсатилди — фото

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач «Толибон» уйсиз гиёҳвандларни йиғиб, уларни даволаш учун уч ойга касалхоналарга қамаб қўяди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «The Telegraph»

Маълум қилинишича, Кобулдаги касалхоналарда гиёҳвандлар оғир шароитда яшайди: битта каравотда уч киши бўлиб ётади, озиқ-овқат олмайди, шунинг учун улар ўт ейишга мажбур бўлади. Касалхонадан чиққан беморнинг сўзларига кўра, одамлар мушукларни еб, каннибализмга (биологияда ҳайвонларнинг озиқ етишмовчилигидан ўз туридагиларни ейиши ёки одам гўштини одам ейиши) ўтишга мажбур бўлади.

Фото: «EPA»

Таъкидланишича, Кобул клиникаси 1000 кишига мўлжаллаб қурилган, аммо ҳозир 3000 нафар гиёҳванд у ерда даволанмоқда. Шунингдек, «Толибон» касалхонага гиёҳвандларни олиб келишда давом этмоқда ва уларнинг сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Даниялик журналист билан суҳбатда 3 ой касалхонада ётиб, тузалиб кетган гиёҳвандлардан бири касалхонада бўлганлар мушукларни ўлдириши ва касалхонада овқат ололмагани учун каннибализм билан шуғулланиши кераклигини айтган.

Касалхонадаги яна бир бемор клиникада кўплаб гиёҳвандлар очликдан ўлаётганини қайд этган. Шифокорлар қамоқда ўтирган гиёҳвандларга ҳар куни ярим бўлак нон бергани, ҳозир эса бу ҳам берилмаслигини айтган. «Баъзи одамлар ҳар куни бир пиёла гуруч олишга муваффақ бўлади. Баъзи одамлар ташқарига ўт ейиш учун югуриб чиқишади», — дейди у.

Қайд этилишича, даволанишга келган гиёҳвандларнинг соқоли олинади ва уларга комбинезонлар берилади. Касалхона хонаси темир панжара билан ўралган, улар у ердан чиқолмайди. Ўз навбатида, касалхонада ишлайдиган шифокорлар бир неча ойдан бери маош олмаётганини маълум қилган.

Фото: «Bloomberg»
Фото: «Bloomberg»
Фото: «EPA»
Фото: «AFP»
Фото: «AFP»
Фото: «AFP»

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати деҳқонларга кўкнор етиштиришни тақиқлаганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Афғонистонда гиёҳванд моддалар савдосини тугатишга ваъда берганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади