Тошкент вилоятида тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари томонидан пневматик тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Жумладан, «Ғишткўприк» чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги «Toyota Land Cruiser» русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган. Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ баллон ҳамда 310 дона пневматик ўқ борлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда вилоят божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилган. Натижада автомашина юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқ борлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон божхона қўмитаси салкам 4,7 миллиард сўмлик пиротехника воситалари савдосини тўхтатиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023