11:09 | 06.02.22 186

Видео: Тошкентда ички ишлар ходимлари фуқароларга куч ишлатгани айтилмоқда

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

Тошкент шаҳар Қўйлиқ бозорида 31 декабрь куни ички ишлар ходимлари ваколатини суиистеъмол қилиб, фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатгани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ ҳисобланади. 2021 йил 31 декабрь куни ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари шаҳарда «Хавфсиз пойтахт» консепцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказган.

«Ходимлар аҳолига нисбатан куч ишлатмаган, ҳеч кимга бадан шикастлари етмаган. Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан олишни илтимос қиламиз. Нотўғри хабарларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин», дейилади изоҳда.


Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўшимча текширув ўтказилмоқда.