Тошкент вилоятида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судья жиноий жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судья жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинганди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т.О.ни Жиноят кодексининг 210-модда (пора олиш) 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, якунда кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган. Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил давомида жами 2345 та жиноят иши бўйича 2804 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Президент 2021 йилнинг дастлабки 5 ойида мансабдорлар давлатга қанча зарар етказганини очиқлаган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди