Андижонда ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилди

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани хабар берилди. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Kun.uz»

Маълум қилинишича, вазирлик ушбу ҳолатни кескин қоралайди. «Айни пайтда давлат сиёсати даражасида ўқитувчининг обрў ва шаънини кўтариш каби масала юқори даражада турган даврда бундай ҳолатнинг юз бергани мутлақо хато», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу ғоя ҳамда ташаббус муаллифи, албатта, топилиб, унга нисбатан тегишли чора кўрилади. Айни дамда вазият Андижон Халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов қуйидагиларни маълум қилди:

«Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман. Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар. Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган ‘ташаббускорларга’ албатта тегишли чора кўрилади».

Маълумотларга кўра, Марҳамат тумани 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқув муассасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида тик туриб узр сўраган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади