Наманганда ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 4 февраль куни ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Nexia» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 05:00 атрофида туманнинг Шоҳидон МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи «Nexia» автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилган.

Оқибатда салонда бўлган ҳайдовчининг 27 ёшли ўғли шифохонада вафот этган. Машина эгаси бош мия очиқ шикасти, бош мия тўқималари эзилиши, мияга қон қуйилиши, чап елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида «Howo» юк автомобили йўл четига ағдарилиб кетгани ҳамда Қашқадарёда «Жигули» билан тўқнашган йўловчи автобуси ағдарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди