Россияда ўзбекистонлик ишчининг устига муз бўлаги тушиб кетди

Россиянинг Болшой Сампсониевский проспектидаги 94-уйда томдан муз парчаси тушиб кетиши оқибатида ўзбекистонлик фаррош йигит ҳалок бўлди. Бу  ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «Российская газета»

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 17:50 атрофида (Тошкент вақти билан 16:50) юз берган. Йигит олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда воқеа тафсилотларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ҳалок бўлган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодиса юз берган жойдан унинг шахсий буюмлари ва белкурак солинган сумкаси аниқланган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак тупроқ босиши оқибатида ҳалок бўлганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак баландликдан йиқилиб, оғир жароҳат олгани ва мамлакатда ўзбекистонлик эркак изоляторда осилган ҳолда топилгани маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди