Тошкент вилоятида «Lacetti»ни олиб қочган 17 ёшли «мойкачи» ЙТҲга учради — фото

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 5 февраль куни ювиш учун қолдириб кетилган «Lacetti»ни олиб қочган «мойкачи» йигит ЙТҲга учради. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Таъкидланишича, соат 17:00 да Нуроний кўчасида вақтинча истиқомат қилиб келган 45 ёшли М.Ж. 102 рақамига қўнғироқ қилган. У 4 февраль куни тахминан соат 21:00 да «Lacetti»сини ювиш учун Алишер Навоий кўчасида жойлашган транспорт воситаларини ювиш шохобчаси ишчиси 17 ёшли Э.Ш.га топшириб, эртаси куни соат 08:00 да олиб кетишини айтиб кетганини, бироқ келганида автомашина жойида йўқлигини маълум қилган.

Олиб борилган текширув натижасида Э.Ш. транспорт воситасини соат 23:00 да миниб, бувисини кўриш учун Чирчиқ шаҳар 10-кичик ноҳиясига бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, бетон устунга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани маълум бўлган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Э.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати
Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Бухорода 18 ёшли маст «мойкачи» танишининг «Nexia»сини олиб қочгани хабар қилинганди.

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкциялар эълон қилади
Жаҳон17:25 | 28.9.22
Европа Комиссияси Россияга қарши янги санкциялар эълон қилади