Андижон ҳокими ота-оналар олдида узр сўраган ўқитувчилар ишига муносабат билдирди

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилардан ота-оналар қаршисида узр сўраттирилгани хабар қилинганди. Вилоят ҳокими ҳолатни ўз назоратига олганини маълум қилди.

Фото: «Kun.uz»

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими ҳолатни ўз назоратига олган ва бу бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузилган.

«Бу билан устозларимизга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни даврда ‘айрим’ раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирди.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, менинг бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чоралари кўрилишини таъминлайман.

Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро, сизнинг олдингизда шарафли меҳнатингизни қадрлаган ҳолда таъзимдамиз», — дейди ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов.

Шунингдек, Марҳамат тумани ҳокими ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдириб кетган. Қайд этилишича, ҳоким бу иш бўйича мажлисда устоз ва мураббийлардан узр сўраган.

«Улрани қўллаб-қувватлаб, елкадош бўлиб, етук инсонлар тарбиялашда камарбаста бўламиз», — дейди Бобур Йўлдошев.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатни кескин қоралаб, ташаббус муаллифи топилиб, унга нисбатан тегишли чора кўрилишини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди