Бухорода 73 ёшли онасини бўғиб ўлдирган эркак қамалди
Бухоро вилояти Когон шаҳрида 8 февраль куни 51 ёшли эркак 73 ёшли онасини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа соат 13:25 да Бухоройи Шариф маҳалласида оилавий келишмовчилик оқибатида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.
Аввалроқ Наманганда онасини калтаклаган йигит қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда онасини қасддан ўлдирган йигит 10 йилга қамалган. Йигитнинг қотиллик қилишига эса аёлнинг уйга эркакларни олиб келиши сабаб бўлгани айтилган.