8:09 | 11.02.22 728

Хитойдаги кўл пушти рангга кирди — фото

У натрий сульфат типидаги дунёдаги энг йирик кўллардан бири ҳисобланади

Хитойнинг Шаньси провинциясидаги Юньчэн тузли кўли пушти рангга кирди. Бу ҳақда «CGTN» хабар берди.

Фото: «CGTN»

Маълум қилинишича, бу кўл дунёдаги натрий сульфат типидаги учта энг йирик кўлдан бири ҳисобланади. Сувдаги минераллар ва микроорганизмлар туфайли кўл йилнинг маълум вақтларида ёрқин рангга киради.

Таъкидланишича, одатда кўл январь ойининг охири феврал ойининг бошларида пушти рангга киради. Бу Хитой Янги йилига тўғри келади, маҳаллий аҳоли ёрқин ранглар келаётган баҳорнинг белгиси эканини айтган.

Фото: «Chinanews»
Фото: «Chinanews»
Фото: «Chinanews»
Фото: «Chinanews»

Аввалроқ Қора денгиз сариқ ва Россиянинг Пермь шаҳридаги 4 та дарё яшил рангга киргани маълум қилинганди. Шунингдек, Иорданиядаги кўллардан бири қизил рангга кирганди.