Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлгани айтилмоқда

Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган Варзик сув омборида балиқлар номалум сабабга кўра нобуд бўлгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда «Ekologuz» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «Халқ сўзи»

Келтирилишича, ушбу ҳолат Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилган.

Маъълумотларга кўра, 2021 йилнинг баҳор ойларида маҳаллий тадбиркор «Kudos brok servis» ХК томонидан сув омборига балиқ чавоқлари ташланиб, балиқчиликни ривожлантириш йўлга қўйилган. Баҳор фаслида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш мақсадида омбордан кўп миқдорда сув чиқарилгани сабабли унинг сатҳи камайиб, сув омборида балиқлар кислород етишмовчилигидан нобуд бўлган.

Ветеринария бўлимининг таҳлил натижаларига қараганда, сув омборидаги балиқларда касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Юқоридаги ҳолат бўйича Экология бошқармаси томонидан тақдим этилган кўрсатмага асосан, нобуд бўлган балиқлар сув омбор ходимлари томонидан йиғиштириб олиниб, махсус жойларга олиб кетилиши таъминланган.

Аввалроқ Жиззахда 300 бош қўй олиб кетилаётган юк машинаси ағдарилиб, бир қанча зотдор қўй нобуд бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида