Андижондаги касалхонада юз берган портлашда қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлгани аниқланди

Андижондаги касалхонада портлаш юз бергани, оқибатда бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири портлашда қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, марҳумнинг жасади ватанига олиб келинган. Мазкур ҳодиса юазасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноий иш очилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 11 киши жароҳатланган.

Маълумот учун, 11 февраль куни соат 11:30 да Қоракўрпа МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида, дастлабки маълумотларга асосан, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба оқибатида бино деворларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берганди.

Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Янгиликлар12:49 | 28.1.23
Ер яқинидан катталиги автобусдек келадиган астероид учиб ўтди
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди