Ўзбекистонда мактаблардаги кечки тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади

Ўзбекистонда мактаблардаги кечки тадбирларга ўқитувчиларни ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларнинг мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Таъкидланишича, мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18–30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.

Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун «маънавият маскани»га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларининг мажбуран жалб этилиши қатъиян тақиқланганини маълум қилади.

«Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари  тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган», дейилади.

Аввалроқ Президент хорижий тилларни ўрганиш тизимини такомиллаштириш бўйича қарор имзолаганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактабларда ўзбек тили чет тили сифатида ўқитилиши хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди