Ўзбекистон 2022 йилда Тожикистондан қанча электр энергияси сотиб олиши маълум бўлди

Тожикистон ва Ўзбекистон электроэнергетика компаниялари 2022 йил баҳор–ёз мавсумида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда 14 февраль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Барки тожик» раҳбари Маҳмадумар Асозодага таяниб, «ASIA-Plus» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг таъкидлашича, томонлар, хусусан, ҳажм ва тарифлар бўйича келишиб олган. Унга кўра, Ўзбекистон ёзда ҳар бир киловатт/соат учун 2 центдан тўлаб, 1,4 миллиард киловатт/соат электр энергияси олади. Шу билан бирга, «Барки тожик» раҳбари ҳозирда Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бермаётганини таъкидлади.

«Нисбатан паст тарифга келсак, бу Ўзбекистон томонидан ‘Душанбе-2’ иссиқлик электр станциясига нисбатан арзон нархда етказиб бериладиган табиий газ нархига боғланган», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Тожикистондан энг кўп электр энергияси сотиб олган давлатлардан бири бўлганди. Маълум қилинишича, мамлакат 2021 йилда қарийб 2,5 миллиард киловатт/соат электр энергияси экспорт қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 900 миллион киловатт/соатдан ортиқни ташкил этган.

Қайд этилишича, ушбу ресурснинг асосий қисми Ўзбекистон ва Афғонистонга тўғри келган. Хусусан, Афғонистон 1 миллиард киловатт/соатдан ортиқ электр энергияси учун қарийб 55 миллион доллар тўлаган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Тожикистондан бироз камроқ электр энергияси олган. 2021 йилда мамлакатга етказиб берилган электр энергияси 1 миллиард киловатт/соатга етган. Харид қилинган товар учун 23 миллион доллардан ортиқ пул тўланган.

Аввалроқ Тожикистон октябрь ойида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни кескин қисқартирганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео